Июнь ойида Тошкент иккиламчи квартира бозорида таклиф этилган 1 кв. м учун ўртача нарх май билан таққосланганда 2 фоизга арзонлаб, 609 ш. б. (шартли бирлик)дан 599 га қадар етди. Мазкур маълумотлар CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га тақдим этган ҳисоботда ўз ифодасини топди.

Панель туридаги хонадонлар «квадрати» нархи мартдаги 574 ш. б. дан 562 ш. б. га (-2%) арзонлаган бўлса, ғиштли уйлар нархи қарийб ўзгаришсиз қолди — 652 ўрнига 652 ш. б.

Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича намоён бўлмоқда: бир хонали квартиралар — 586 ш. б. (-4%), икки хонали — 595 (ўзгаришсиз), уч хонали — 596 (-2%), тўрт хонали — 634 (+1%), кўп хонали — 612 (+1%).

Бу борадаги тўлиқ маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.