Самарқанд-Бухоро участкасида 2015 йилда бошланган тезюрар поездлар ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаси якунланиш арафасида.

ЎзА хабарига кўра, йўловчилар Бухорони пойтахтдан ажратиб турган 620 км масофани 3 соату 30 дақиқада босиб ўтишлари мумкин.

Лойиҳа доирасида 140,2 километрлик янги Мароқанд-Навоий участкаси қурилди. Навоийдан Бухорогача бўлган темир йўли 160 км/соат тезликка мослаштирилди.

Тармоқда 220 дан зиёд турли иншоотлар — пиёдалар ўтиш йўллари, йўл ўтказгичлар, кўприк ва станциялар барпо этилди.