«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг «Стамбул-Ташкент» (HY274) рейси Туркиядаги ҳодисалар сабабли кечиктирилди.

Самолёт жадвалга мувофиқ Истанбулдан жума куни 22:45 да (маҳаллий вақт билан) учиб, Ўзбекистон пойтахтига шанба 5:20 қўниши лозим эди.

Тошкент аэропортидан «Газета.uz"га хабар қилинишича, рейсни амалга ошириш вақти ҳозирча номаълум.

Turkish Airlines (TK368, жадвал бўйича парвоз вақти — 23:45) авиакомпаниясининг Истанбулдан Тошкентга жума кунги бекор қилинди.

Истанбулдаги Отатурк аэропорти Туркияда ҳарбий тўнтарилишга уриниш сабабли ёпиб қўйилди. Эрта тонгда ҳаво бандаргоҳи Лондондан биринчи рейсни қабул қилди.