Май ойида Тошкент иккиламчи квартира бозорида таклиф этилган 1 кв. м учун ўртача нарх апрель билан таққосланганда 2 фоизга арзонлаб, 623 ш. б. (шартли бирлик)дан 609 га қадар етди. Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz»га тақдим этган ҳисоботда ўз ифодасини топди.

Панель туридаги хонадонлар «квадрати» нархи апрелдаги 590 ш. б. дан 574 ш. б. га (-3%), ғиштли уйлар нархи эса — 663 ўрнига 652 ш. б га арзонлади (-2%).

Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича намоён бўлмоқда: бир хонали квартиралар — 610 ш. б. (-2%), икки хонали — 593 (-3%), уч хонали — 611 (-2%), тўрт хонали — 630 (-3%), кўп хонали — 605 (-2%).