«Пахтакор» футбол жамоаси ва Ўзбекистон термаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Хитойнинг «Бэйцзинь Гоань» футбол жамоасига қабул қилинди, дея хабар берди пойтахт жамоаси 7 июль куни.

«Пахтакор» вакиллари ўйинчига янги жамоада омад тилаб, янги таклиф Сергеевнинг Ўзбекистон миллий термасидаги чиқишлари учун фойдали бўлишига умид билдиришди.

23 ёши форвард ўз каръерасини 2011 йилда Тошкент футбол клубида бошлаган эди. У «Пахтакор» таркибида 116 ўйин ўтказиб, 59 та гол урган.