Ўтган йили Ўзбекистонда ноқонуний айланмада бўлган 2,51 тонна гиёҳванд моддалар олиб қўйилди. Бу ҳақда душанба куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори Аҳмад Мансуров маълум қилди.

2015 йилда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан наркотиклар айланмаси билан боғлиқ жами 6648 жиноят фош этилди.