Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат пойтахти ҳокимлигига Асет Исекешевни ҳоким этиб тайинлади, дея хабар қилди Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати.

Асет Исекешев 2014 йил августида Инвестиция ва тараққиёт вазирлигига раҳбарлик қилиб келаётган эди. У Остона маъмурияти раҳбарлиги лавозимига президент маъмурияти раҳбари бўлган Адилбек Жаксибеков ўрнига тайинланди.

Шу вақтга қадар вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Женис Касимбек инвестиция ва тараққиёт вазири бўлди.