«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши учун имтиёзли тарифлар муддатини узайтирди. Бу ҳақда ташувчи сайтида хабар қилинди.

Бир томонга парвоз нархи барча йиғимларни ўз ичига олган ҳолда 23 еврони ташкил этади. Ўзбекистон резидентлари учун тўлов Марказий банк курси бўйича миллий валютада амалга оширилади.