Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор, дея хабар қилди Республика Гидрометеорология маркази «Газета.uz»га. Туркманистон ҳудудидан кириб келган катта ҳажмли иссиқ ҳаво оқими билан боғлиқ беқарор об-ҳаво ҳукм суради. Юқори ҳарорат манзарасида шаклланган булутли масса қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироққа сабаб бўлиши мумкин.

Бундай об-ҳаво Ўзбекистонда май учун хос. Мутахассислар дам олиш кунлари тоғ туризмидан чекланиб туриш ёки керакли хавфсизлик чораларига риоя этишни тавсия этишмоқда. Тоғларда ҳаттоки қисқа муддатли, аммо шиддатли ёмғирлар ҳам селларни келтириб чиқаради.

Тошкентда дам олиш кунлари об-ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ эҳтимоли бор.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси +16…+18, кундузи +30…+32 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +17…+22, кундузи +33…+38 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +20…+25, кундузи +34…+39 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол момақалдироқ пайтида кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси +15…+20, кундузи +30…35 даража атрофида бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +20…+25, кундузи +34…+39 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол момақалдироқ пайтида кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси +20…+25, кундузи +34…+39 даража бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол момақалдироқ пайтида кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси +10…+15, кундузи +20…+25 даража бўлади.