Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов 23 май куни Тожикистон ташқи ишлар Вазири Сирожиддин Аслов билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Тожикистон ТИВ раҳбари Тошкентга Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун ташриф буюрган эди.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов 23 май куни келган Тожикистон ташқи ишлар Вазири Сирожиддин Аслов билан учрашди.

Мулоқот давомида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди, баъзи халқаро ва минтақавий масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув давомида ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва Ўзбекистоннинг ташкилотга раислиги доирасидаги бошқа тадбирларнинг кун тартиби масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.