Хоразм вилоятининг маъмурий маркази Урганчда 15 июндан бошлаб автобусларда йўловчи ташиш хизматининг чекланган тарифини 700 сўмга ошириш режалаштирилмоқда.

Вилоят ҳокимининг тарифларни ошириш тўғрисидаги қарори Ўзбекистон Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинди.

Айни пайтда автобусларда йўл ҳақи 600 сўмни ташкил этади. Фуқароларнинг бир қатор тоифалари хизматдан имтиёзли (бепул) фойдаланиб келмоқда.

Урганчда Damas минивэнлари ҳам йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатиб келмоқда, йўл ҳақи миқдори 800 сўм.

Бундан аввалроқ давлат хизматлари порталида Қарши шаҳрида (Қашқадарё вилояти) йўловчи ташиш тарифларининг ўзгариши тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинган эди.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида йўл ҳақининг оширилиши тўғрисида олдиндан хабар қилинмайди.