16 май куни илгари Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Акмалжон Кучкаров Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Акмалжон Кучкаров (1977 йилда туғилган) бунга қадар Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган. Ўзбекистон Миллий университети битирувчиси.

Ўзбекистоннинг Ашхободдаги аввалги элчиси Жавхар Изамов эди (2012 йилдан).