РИА Новости, Ирина Чумакова — Британия, АҚШ, Швейцария, Канада, Австралия ва Янги Зеландия Интерпол билан биргаликда дунёда биринчи бўлиб бош қароргоҳи Лондонда жойлашган халқаро аксилкоррупция марказини ташкил этади, дейилади Британия бош вазири Дэвид Кэмерон матбуот хизмати хабарида.

Хабарда ойдинлик киритилишича, марказ ташкил этилиши тўғрисида пайшанба куни Лондонда бўлиб ўталидиган аксилкоррупция саммитида эълон қилинади.

"Экспертлар, шу жумладан, Жиноятчиликка қарши кураш бўйича миллий агентлик вакиллари чегараларга қарамасдан тергов олиб бориш, коррупцион элитага жазо бериш ва ўғирланган активларни аниқлашда ҳуқуқни муҳофаза қилиш маҳкамаларига кўмак кўрсатиш, прокуратура билан ҳамкорлик қилиш мақсадида халқаро координация ва қўллаб-қувватлашни амалга оширади ", — дейилади матнда.