Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси Бош котиби Шаран Барроу бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши матбуот хизмати хабар қилди.

330 дан зиёд миллий касаба уюшма марказларини бирлаштирган ХКУК вакиллари Касаба уюшмалари федерациясининг турли соҳалар ишчиларининг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича олиб бораётган ишлари билан танишиб, ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

ХКУК делегацияси аъзолари ташриф доирасида Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи ҳамда Самарқанддаги Sam antep gilam ва Agromir juice компаниялари ишчиларининг меҳнат ва дам олиш шароитлари билан танишдилар.