Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 11 апрель куни Ҳиндистон Республикаси Президенти Пранаб Кумар Мукержи ва Бош вазири Нарендра Модига ҳамдардлик билдирди, дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Давлат раҳбари Коллам шаҳридаги ибодатхонада ҳиндуийлик янги йилини нишонлаш вақтида юз берган катта ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик ифодаланган мактуб йўллади.

Ислом Каримов ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамда жабрланганларга чуқур ҳамдардлик сўзларини билдирди.