«Махсустранс» корхонаси 1 майдан Тошкент аҳолиси ва ташкилотлардан қаттиқ маиший ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари 7 фоизга ошиши тўғрисида хабар қилди. Янги тарифлар муассаса сайтида эълон қилинди.

Аҳоли учун маиший чиқиндиларни олиб кетиш тарифи бир ойда ҳар бир яшовчи киши учун 2800 сўмдан 3000 сўмга оширилди.

Бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун 1 кубометр қаттиқ маиший чиқиндини олиб чиқиб кетиш баҳоси ҚҚСсиз 35991 сўм (ҳозирда — 33591,4 сўм), 1 тонна суюқ ҳолатдаги чиқиндини олиб кетиш эса 13449,4 сўм (ўзгаришсиз) этиб белгиланди.

Бунга қадар чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари ўтган йилнинг июнида ошган эди.