АҚШнинг Хьюстон шаҳрида ўтказилган спорт гимнастикаси бўйича Гран-при турнирида ўзбекистонлик Оксана Чусовитина иккита медални қўлга киритди.

Спортчи таяниб сакраш баҳсларида олтин, кўпкураш мусобақасида эса кумуш медалга сазовор бўлди.

Энди Чусовитина март ойида Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон кубоги босқичида иштирок этади.