Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Жон Керри 1 ноябрь куни Ўзбекистонга расмий ташриф буюради.

Ўзбекистонга Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, сафар давомида АҚШ Давлат департаменти раҳбарининг Президент Ислом Каримов билан учрашуви режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жон Керри Самарқандда бўлиб ўтадиган Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари учрашувида иштирок этади.