Ўзбекистон вакиллари эркин кураш бўйича Красноярскда (Россия) бўлиб ўтган хизмат кўрсатган спорт устаси, уч карра Олимпиада чемпиони Бувайсар Сайтиев соврини учун XI халқаро турнирда 5 та медални қўлга киритди.

Спорт кураши уюшмаси матбуот хизматидан хабар қилишиларича, Ҳасанбой Раҳимов (120 кг.гача) ва Рустам Жўраев (46 кг.гача) олтин медалга сазовор бўлди.

Шоҳсупанинг иккинчи поғонасига Ғуломжон Абдуллаев (50 кг.гача) кўтарилди. Шерзод Шамсутдинов (46 кг.гача) ва Ҳусанбой Раҳимов (100 кг.гача) эса учинчи ўринни эгаллади.

Турнир UWW (Курашнинг бирлашган дунёси, собиқ FILA) шафелигида ўтказилди.