Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Халқаро касаба уюшмалари конфедерациясининг (ХКУК) ассоциацияланган аъзоси бўлди. «Газета.uz»га Касаба уюшмалари федерацияси матбуот хизматидан хабар қилишларича, бу ҳақдаги қарорни ХКУКнинг Бош кенгаши қабул қилди.

ХКУК касаба уюшмаларининг энг йирик халқаро бирлашмаси бўлиб, таркибига 162 та мамлакатдан 328 та миллий касаба уюшмаси киради. Унинг умумий аъзолари сони 176 млн кишидир. Конфедерациянинг фаолият соҳаси касаба уюшмалари ва инсон ҳуқуқлдари, иқтисодий ва ижтимоий сиёсат, тенгликка эришиш ва халқаро бирдамликдир.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ХКУКга кириш учун 2014 йил сентябрь ойида ариза берган, жорий йилнинг апрелида ХКУК бош котиби ўринбосари Яап Винен Ўзбекистонга сафар қилган эди.