Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 15-16 октябрь кунлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг Қозоғистон Республикасида бўладиган мажлисида иштирок этади, деб хабар қилади ЎзА.

Давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашувида МДҲ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий миқёсдаги долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.