24 сентябрь куни Саудия Арабистонининг Мино водийсида жойлашган Жамарот — Шайтонга тош отадиган жойга олиб борувчи ва ундан қайтиладиган йўлда ҳожиларнинг тирбандлиги оқибатида 700 дан ошиқ киши ҳалок бўлди. Дин ишлари бўйича қўмитанинг хабар қилишича, ўзбекистонлик ҳожилар орасида талофат кўрганлар йўқ.

«Вужудга келган ҳолат юз берган пайтда ўзбекистонлик ҳожилар Муздалифа водийсидан Минога қайтаётган эдилар. Ўзбекистонлик ҳожилар ҳеч қандай талофат кўрмадилар, барчалари соғу саломат, ибодатларини давом этмоқдалар», — дейилади қўмитанинг ўзбек ҳожиларига хизмат кўрсатувчи гуруҳга таяниб хабар қилишича.

Эслатиб ўтамиз, турли ахборот воситаларида қурбонлар сони ҳақида турлича маълумот келтирилмоқда.