Ўзбекистон халқ артисти, машҳур театр ва кино артисти Обид Юнусов душанба куни 81 ёшида оламдан ўтди. Унинг вафоти муносабати билан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги таъзия изҳор қилди.

Истеъдодли театр ва кино актёри Обид Юнусов 1934 йилда Тошкентда туғилди. 1956 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факультетини тугатгач, 1996 йилгача Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат (ҳозирги Ўзбек Миллий) академик драма театрида актёр сифатида фаолият кўрсатиб, 100 дан ортиқ турли характерга, қиёфага ва дунёқарашга эга бўлган, турли миллатларга мансуб образларни яратди.

Актёр кино, радио- ва телеспекталлардаги кўплаб роллари билан ҳам машҳур, дубляжда эса 1000 данг ошиқ фильмга овоз берди.

1987 йили Обид Юнусовга «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвони берилди.