Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 12 миллиондан ошди. Буни жума куни Ахборот ва коммуникация технологиялари бўйича саммит ICTSUMMIT 2015 да ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Файзуллаев маълум қилди.

Мамлакатдаги мобил алоқа абонентлари сони 22 миллиондан ортди, дея таъкидлади у. Компьютери бор оилалар сони 37,4 фоиз бўлиб, интернетга уланган оилалар 58,1 фоизни ташкил қилади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Хуршид Мирзоҳидов Ўзбекистоннинг АКТ соҳаси учун юқори тезликдаги интернет ва мобил алоқани ривожлантириш яқин истиқболдаги устувор вазифалардан бири эканини таъкидлади.