«ВимпелCом Лтд.» компаниялар гуруҳининг «Евросиё» ҳудуди Дмитрий Шуковни «Unitel» МЧЖ (Ўзбекистонда «Beeline» савдо белгиси) бош директори лавозимига тайинлангани ва у иш фаолиятини «ВимпелКом» компаниялар гуруҳидан бошқа жойда давом эттиришга қарор қилган Владимир Петровнинг ўрнини эгаллади, дея хабар қилади компания матбуот хабарномаси.

«Дмитрий ҳам телекоммуникация, ҳам ўзга соҳалардаги тезкор ривожланиб бораётган бозорларда катта тажрибага эга. У бизнеснинг рақамли трансформация жараёнларига янгича туртки бериши, шунингдек, янги маҳсулотлар ва хизмат соҳасига эътибор қаратган ҳолда Ўзбекистонда ишга туширилган лойиҳаларни муваффақиятли ривожлантира олишига ишонаман», — дея таъкидлади «ВимпелCом» компаниялар гуруҳи «Евросиё» ҳудуди бош директори Михаил Герчук.

«Ўз тайинловимни мен авваламбор „Beeline“нинг ўн миллиондан зиёд абонентлари ва компанияни республиканинг телекоммуникация соҳасидаги етакчилари қаторига чиқарган гуруҳ олдида катта масъулият деб биламан. Компания хизматларини, жумладан, маълумотлар узатишни, мобил молия хизматлари ва мижозларга хизмат кўрсатишни янада такомиллаштиришни биринчи навбатдаги масалалар деб ҳисоблайман. Хизматлар сифати ва инновациялар брендимизнинг келажаги муваффақияти гаровидир ва „ВимпелCом“ янги стратегиясининг амалга оширилиши Ўзбекистон бозорида ажойиб натижаларни кўрсатишига ишонаман», — дейди Дмитрий Шуков.

Эслатиб ўтамиз. «ВимпелCом Лтд» компаниялар гуруҳига қарашли «Евросиё» минтақаси Ўзбекистон, Тожикистон, Грузия, Арманистон, Қирғизистон ва Лаосда алоқа хизматлари кўрсатаётган алоқа операторларини бирлаштиради.