Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижалари 20 август куни эрталабдан эълон қилинади. Бу ҳақда «Газета.уз»га Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ходимлари хабар қилди.

Абитуриентлар топширган имтиҳони натижаларини ОТМга бормай туриб ҳам ДТМ сайтидан ёки SMS (Ucell ва UZMOBILE абонентлари учун) орқали билиб олишлари мумкин.

Айни пайтда жавоблар Click тизими, шунингдек, Telegram илова дастуридаги @DTMbot ёки @DTMrobot роботлари орқали тарқатилмоқда. Ушбу усуллар ҳам пуллик.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда бакалаврларни қабул қилиш квотаси 57,9 минг киши бўлиб, ОТМга кириш учун, тахминан, 606 минг абитуриент ариза берди.