Сиёсат

»дайжест"

Президент уруш фахрийларини зиёрат қилди (фото)

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташрифидан сўнг Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олди.


»дайжест"

«Чарчасам бўлмайди, катта-катта ишларни энди бошлаяпмиз» — Шавкат Мирзиёев

Президент ҳарбий клиник госпиталга ташрифи чоғида Сирдарё ҳокимига ўша ерда даволанаётган уруш қатнашчиларидан бирига уй ажратиш бўйича топшириқ берди. Яна бир уруш фахрийси эса Шавкат Мирзиёевни умрбод президент қилиб қўйишни таклиф этди. Президент бунга жавобан кулиб қўйди.


»дайжест"

Президент «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди (фото)

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, «Матонат мадҳияси» ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди. Унга, шунингдек, Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган мажмуа лойиҳаси тақдимот қилинди. Фото.


»дайжест"

Шавкат Мирзиёев Москвага борди (фото, видео)

Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Москва шаҳрига етиб борди. Уни Внуково халқаро аэропортида Россия ҳукумати раиси ўринбосари Денис Мантуров ва бошқа расмийлар кутиб олди.


»дайжест"

Шавкат Мирзиёев халқни 9 май муносабати билан табриклади

Президент Хотира ва қадрлаш куни ҳамда ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан халққа табрик йўллади. «Бугунги озод ва эркин ҳаёт учун азиз жонини аямасдан курашган бундай улуғ инсонлар олдида доимо қарздормиз», деган президент уларнинг жасорати ёшларни тарбиялашда ибрат мактаби бўлишини таъкидлади.


Иқтисодиёт

»дайжест"

Олтин нархи кўтарилиши фонида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ошишда давом этмоқда

Жаҳон бозорида олтин нархининг кўтарилиши фонида апрель ойида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 35,1 млрд долларга етди. Захирадаги қимматбаҳо металлнинг физик ҳажми 1,24 тоннага камайди ва 2022 йилнинг май ойидан буён минимал даражада бўлиб қолмоқда.


Жамият

»дайжест"

«Тайёр эмасмиз, бунга вақт керак». Олий таълим вазири — ректорларни сайлаш ҳақида

Олий таълим вазири Конгратбай Шарипов ректорларни сайлаш ҳақида гапириб, бу масала «Ўзбекистон — 2030» стратегиясига киритилгани ва муҳокамада эканини айтди. «Ректорларни сайлашга тайёр эмасмиз, бунга вақт керак. Жамоатчилик назорати яхши йўлга қўйилса, кейин қилсак бўлади», — деди у.


»дайжест"

Деҳлидан Чикагога учган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

Деҳлидан Чикагога учган Air India самолёти 86 ёшли йўловчи юрак хуружига учрагани сабабли Тошкентга фавқулодда қўнди. Аёл Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетилди.


»дайжест"

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида кучли ёнғин содир бўлди

Яшнобод туманидаги мебель ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин 1,5 соатда ўчирилди. Жараёнга 15 та ёнғин-қутқарув техникаси ва 2 та сув ташувчи техника жалб этилди.


»дайжест"

Давлат ОТМларига ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари ўзгарди

Университетларга кириш имтиҳонларидан минимал ўтиш баллари 56,7 баллдан 75,6 баллгача кўтарилди. Соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун эса 94,5 балл этиб белгиланди.


»дайжест"

Жанубий Корея ўзбекистонликлар учун автомобилсозлик йўналишида иш таклиф қилмоқда

Жанубий Корея автомобилсозлик соҳасида 3 минг нафар ишчига талаб борлиги ва бу йўналишда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи эканини билдирди.


»дайжест"

Грантда ўқиган талабаларнинг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади

Давлат ОТМларида грант асосида ўқиган талабаларнинг ўқишни тугатгандан кейин 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади. Шунингдек, ижтимоий-гуманитар йўналишларга давлат буюртмаси қисқартирилади, сиртқи таълим квотаси кундузги таълимга ажратилган миқдордан ошмайди.


»дайжест"

Уруш қатнашчисининг набираси президент совғаси сифатида ТДИУга қабул қилинди (видео)

Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Муҳиддин Дўсанбоевнинг набираси Тошкент давлат иқтисодиёт университетига грант асосида ўқишга қабул қилинди. Олий таълим вазири бу «президент совғаси» экани, қиз университетнинг бу йилги илк талабаси бўлганини айтди. Видео.


»дайжест"

ДХХ салкам 1,4 кг олтинни Қирғизистонга олиб чиқиб кетаётган шахсларни ушлади

Андижондан Қирғизистонга ўтувчи чегара постларида жами салкам 1,4 кг олтиндан иборат буюм ва қотишмаларни ноқонуний олиб чиқиб кетишга уринганлар ушланди.


»дайжест"

Таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади

Ўзбекистон ОТМларида магистратура ва докторантурага қабул қилишда таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади. Бир қанча соҳаларда эса сертификат талаби бир поғона — B1 даражасига туширилади.


»дайжест"

Ўзбекистонда апрель ойи меъёрдан 1−2 даража илиқроқ бўлди

Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий қисми бўйича апрель ойи метеорологик кузатувлар тарихидаги энг илиқ апрель ойлари бешлигига кирди. Ҳавонинг ўртача ҳарорати 1−2 даража илиқ, республика жанубида эса меъёрдан 3−5 даража юқори бўлди.


»дайжест"

Исроилнинг Тошкентдаги элчихонасига ўт қўймоқчи бўлган талаба 5 йилга қамалди

ЎзДЖТУнинг 19 ёшли талабаси Исроилнинг Тошкентдаги элчихонаси биносига керосин шишасини улоқтириб, ўт қўймоқчи бўлди. Суд уни 5 йилга озодликдан маҳрум қилди.


»дайжест"

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгарди: ТИВ мамлакатга бормоқчи бўлган фуқароларга мурожаат қилди

Ўзбекистон ТИВ Қозоғистонга кириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилгани боис мамлакатга бормоқчи бўлган фуқаролардан ўзлари билан барча зарур ҳужжатларни олиб юришни сўради. Шунингдек, Россияга киришдаги тўсиқлар Қозоғистонда ҳам амал қилишини эслатди.


Маданият

»дайжест"

«Стихия» электрон мусиқа фестивали яна Мўйноқда ўтказилади

5−8 июнь кунлари Мўйноқда «Стихия» электрон мусиқа, санъат ва фан фестивали бўлиб ўтади. Тадбир дастури ва ижодкорлар сафи — «Газета.uz» материалида.


Жаҳон

»дайжест"

«Хитой бу инқирознинг сабабчиси ҳам, иштирокчиси ҳам эмас». Хитой раиси — Украинадаги уруш ҳақида

Хитой раиси Си Цзиньпин Францияга ташрифи давомида мамлакатнинг Россия билан яқин алоқада экани бўйича эътирозларни рад этди. «Хитой бу инқирознинг сабабчиси ҳам, томони ҳам, иштирокчиси ҳам эмас. Лекин биз кузатувчи ҳам эмасмиз, тинчликка эришиш учун доимо фаол ҳаракат қилганмиз», — деди у.


»дайжест"

Деҳли аэропортида икки ўзбекистонлик 5 кг олтин билан қўлга олинди

Деҳлидаги Индира Ганди халқаро аэропортида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ноқонуний равишда 5 кг олтин олиб ўтаётганда божхона ходимлари томонидан ушланди. Уларга нисбатан тергов ҳаракатлари бошланган.


»дайжест"

Истанбулда одам савдоси ва фирибгарликда гумонланган ўзбекистонлик ушланди

Истанбул шаҳрида одам савдоси ва фирибгарликда гумонланган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. У одамларни АҚШга юборишни ваъда қилиб, уларнинг пулларини олиб, уларни ўзининг шахсий манфаатларига ишлатиб юборганликда айбланмоқда.


»дайжест"

АҚШ Рафаҳ операцияси сабаб Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди

Қўшма Штатлар Исроилга 3500 та бомба етказиб беришни тўхтатди. АҚШ ҳукумати Исроил бомбаларни Ғазо сектори жанубидаги 1 миллиондан ортиқ фаластинлик қочқинларга бошпана бўлаётган Рафаҳ шаҳрига ҳужумда қўллаши мумкинлигидан хавотирланган.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!