Ўзбекистондаги илк рақамли тижорат банки ANORBANK ёш авлод келажаги ҳақида қайғуриб, уни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Ўқувчиларни яхши ўқишга ундаш ва билимга чанқоқлигини рағбатлантириш мақсадида ANORBANK eMaktab рақамли таълим платформаси билан биргаликда 2023 йилнинг октябрь ойида қимматбаҳо совғаларни ўз ичига олган махсус лойиҳани эълон қилганди.

anorbank, реклама

2024 йилнинг 23 апрель куни Тошкентдаги Central Park`да лойиҳанинг иккинчи босқичи якунлари бўйича совринли ўйин бўлиб ўтди. Жараён ANORBANK`нинг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жонли тарзда эфирга узатилди. Унда юздан ортиқ қимматбаҳо совғалар — Samsung A9 планшетлари, Apple Watch SE Smart соатлари, Airpods 21 симсиз қулоқчинлари, PlayStation 5 ўйин приставкалари, шунингдек, Apple iPhone 15 смартфонлари ўйналди.

Совринли ўйинда лойиҳа шартларини тўлиқ бажарган 1−11-синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирок этди. Шартларга кўра, улар ANORBANK мобил иловасининг рўйхатдан ўтган фойдаланувчиси бўлиши, ўйин ўтказилаётган даврда — 2024 йил 11 январидан 27 мартигача AnorBlack ёки UZCARD Duo фаол банк картасига эга бўлиши ва яхши баҳоларни тўплаган бўлиши кўзда тутилган эди.

Иккинчи босқич натижалари бўйича совринларни қўлга киритишга муваффақ бўлган ғолибларнинг исмлари билан ANORBANK`нинг Telegram каналида танишишингиз мумкин.

anorbank, реклама

Айни дамда лойиҳанинг учинчи босқичи давом этмоқда. У икки турни ўз ичига олган:

  • биринчи тур — 28 мартдан 30 апрелгача;
  • иккинчи тур — 1 майдан 25 майгача.

Учинчи босқичнинг совринлар сони 100 донани ташкил этади:

  • 10 дона Apple iPhone 15 Black смартфонлари;
  • 10 дона Apple Watch SE смарт соатлари;
  • 40 дона Samsung А9 планшетлари;
  • 30 дона Lenovo ноутбуклари;
  • 10 дона Yandex станциялари.

Батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олиш мумкин.

anorbank, реклама

Ҳар бир хоҳловчи ота-она қуйидаги шартларни бир вақтнинг ўзида бажарган ҳолда совринли ўйин иштирокчиси бўлиши мумкин:

  1. ANORBANK мобил иловасининг рўйхатдан ўтган фойдаланувчиси бўлиши ва cовринли ўйин ўтказилаётган муддат ичида фаол бўлган AnorBlack, UZCARD Duo ёки UZCARD Kids банк карталарига эга бўлиши.
  2. Совринли ўйин давомида eMaktab тизимига уланган бўлиши.
  3. Ўйинда иштирок этиш учун eMaktab иловасида кўрсатилган телефон рақами картага уланган телефон рақамига мос келиши керак.

Ўйинда иштирок этиш шартлари билан батафсил ANORBANK расмий сайтида танишиш мумкин.

Телефон: 1290.

Facebook: fb.com/anorbank
Instagram: @anorbank
Telegram: t.me/anorbank

Реклама ҳуқуқлари асосида.