6 май куни соат 10:41 да Самарқанд вилоятининг Ургут туманида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Зилзила магнитудаси 4 га тенг. Чуқурлик — 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 263 км жануби-ғарбда.

Ер қимирлаши вилоятнинг Ургут, Булунғур, Самарқанд, Тойлоқ туманлари ва Қашқадарёнинг Китоб, Шаҳрисабз туманларида 2 балл кўринишида сезилди.

Эслатиб ўтамиз, 5 май куни тушдан сўнг Наманган вилоятининг Косонсой туманида ҳам 3 балли зилзила юзага келиб, унинг кучсиз таъсири Янгиқўрғон, Чортоқ, Тўрақўрғон туманлари ва Наманган шаҳрида сезилганди.