Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб электр ва газ учун тарифлар оширилади, энергия истеъмоли учун ижтимоий нормалар жорий этилади. «Газета.uz» янги тарифлар бўйича маиший истеъмолчиларнинг харажатлари қанчага ошишини ҳисоблаб чиқди.

Тарифлар ва ижтимоий норма

Аввал хабар қилинганидек, энергия истеъмолининг қуйидаги ижтимоий нормалари ўрнатилмоқда (улар ноябрь ойида жорий этилган ўсувчи коэффициент ўрнини босади):

  • электр энергияси — ойига 200 кВт / соатгача;
  • газ (мартдан октябргача, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида эса мартдан сентябргача) — 100 куб метргача;
  • газ иситиш мавсумида (ноябрдан февралгача, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида эса октябрь февралда) — 500 куб метргача.

Бу норма 2022 йил июль ойида ўрнатиш таклиф қилинган миқдордан камроқ (ўшанда электр энергияси — 250 кВт/соат, иситиш мавсумидан ташқари газ — 200 куб метр, иситиш мавсумида — 700 куб метр этиш таклиф этилганди), аммо кейин тарифларни оширишдан ва нормаларни жорий этишдан воз кечилди.

Ижтимоий норма деганда аҳоли томонидан имтиёзли ставкада тўланадиган миқдор тушунилади. Белгиланган меъёргача электр энергияси ёки газ нисбатан арзон (имтиёзли) нархда, ушбу меъёрдан юқори бўлса, бозор нархларида сотилади.

Аҳоли учун 1 кВт/соат электр энергиясининг базавий (ижтимоий меъёр доирасида) нархи 295 сўмдан 450 сўмга (+52,5 фоиз), 1 кубометр газ — 380 сўмдан 650 сўмга (+71 фоиз) ошди. Истеъмол ҳажмининг ошиши билан тариф сезиларли даражада ошади (батафсил).

2025 йил 1 апрелдан тарифлар яна ошади. Аҳоли учун 1 кВт/соат электр энергиясининг базавий қиймати 33,3 фоизга — 600 сўмгача, газ учун — 53,8 фоизга, 1000 сўмгача ошади.

Тадбиркорлик субъектлари учун электр энергияси тарифи 900 сўмдан 1000 сўмга (+11,1 фоиз), газ учун — 1500 сўмдан 1800 сўмга (+20 фоиз) ошади.

Аҳолига суюлтирилган газ тарифи жами (икки босқичда) 78,6 фоизга ошади — аввалига 1120 сўмдан 1600 сўмгача, кейин 1 кг учун 2000 сўмгача. Газ тўлдириш шохобчаларига (АГТКШ) етказиб бериладиган газ 66,6 фоизга қимматлашади — аввалига 1500 сўмдан 1800 сўмгача, кейин эса 2500 сўмгача.

Янги тарифларни қандай тўғри ҳисоблаш мумкин?

Масалан, 300 кВт/соат истеъмол қилинадиган электр энергиясини олайлик, ҳозирда абонентлар ушбу миқдорда электр энергияси учун 88,5 минг сўм — 1 кВт/соат учун 295 сўм тўлайдилар. 1 майдан бошлаб ушбу миқдор учун 180 минг сўм тўлашингиз керак бўлади:

  • базавий тарифнинг 200 кВт/соати — 1 кВт/соат учун 450 сўмдан ёки 90 минг сўм;
  • кейинги 100 кВт/соат — 900 сўмдан ёки 90 минг сўм оширилган тариф бўйича.

Шундай қилиб, 900 сўмлик тариф бутун миқдор учун эмас, фақат ижтимоий меъёрдан ошиб кетган миқдорга қўлланилади, дея таъкидлади Энергетика вазирлиги «Газета.uz»га.

газ, ижтимоий норма, нарх, свет, электр энергияси

Худди шундай схема газ тўловларида ҳам қўлланилади. Масалан, иситиш мавсуми бўлмаганда 300 кубометр газ учун сиз:

  • 100 куб метр учун 650 сўмдан;
  • 200 куб метр учун эса 1500 сўмдан тўлашингиз керак.

Иситиш мавсумида базавий тариф 500 куб метр ҳажмда қўлланилади.

газ, ижтимоий норма, нарх, свет, электр энергияси

«Ҳудудгазтаъминот» компанияси истеъмолчилар янги тарифлар бўйича қанча тўлашини ҳисоблаб чиқиши учун тест режимида онлайн калькуляторни ишга туширди. Яқин кунларда «Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси ҳам калькуляторни ишга туширишни режалаштирган.

Истеъмолчилар қанча тўлайди?


Электр энергияси
Истеъмол
қилинган
Амалдаги
тариф
бўйича

2024 йил
1 майдан
Фарқ
2025 йил
1 апрелдан
сўмда
фоизда
1
100 кВт·с
29 500
45 000
15 500
53%
60 000
2
200 кВт·с
59 000
90 000
31 000
53%
120 000
3
300 кВт·с
88 500
180 000
91 500
103%
220 000
4
500 кВт·с
147 500
360 000
212 500
144%
420 000
5
1500 кВт·с
442 500
1 485 000
1 042 500
236%
1 670 000

Янги тарифларда ойига 200 кВт/соатгача электр энергиясидан фойдаланувчилар харажатлари 1,5 баробарга — ойига 31 минг сўмга, 300 кВт/соатгача истеъмол қилувчи абонентлар учун — 91,5 минг сўмга (2 баравар), 500 кВт/соатгача бўлган абонентлар учун эса 212,5 минг сўмга (2,5 баравар) ошади.




Газ (иситиш мавсумидан ташқари)
Истеъмол
қилинган
Амалдаги
тариф
бўйича

2024 йил
1 майдан
Фарқ
2025 йил
1 апрелдан
сўмда
фоизда
1
100 куб м
38 000
65 000
27 000
71%
100 000
2
200 куб м
76 000
215 000
139 000
183%
280 000
3
300 куб м
114 000
365 000
251 000
220%
460 000
4
500 куб м
190 000
665 000
475 000
250%
820 000
5
1000 куб м
380 000
1 415 000
1 035 000
272%
1 720 000
6
3000 куб м
1 140 000
4 640 000
3 500 000
307%
5 470 000

Иситиш мавсумидан ташқарида истеъмоли 100 куб метргача бўлган абонентлар учун харажат ҳар ойда 27 минг сўмга (+71%), 200 куб метргача бўлган истеъмол учун эса ойига 139 минг сўмга (2,8 марта) ошади.




Газ (иситиш мавсумида)
Истеъмол
қилинган
Амалдаги
тариф
бўйича

2024 йил
1 майдан
Фарқ
2025 йил
1 апрелдан
сўмда
фоизда
1
100 куб м
38 000
65 000
27 000
71%
100 000
2
200 куб м
76 000
130 000
54 000
71%
200 000
3
300 куб м
114 000
195 000
81 000
71%
300 000
4
500 куб м
190 000
325 000
135 000
71%
500 000
5
1000 куб м
380 000
1 075 000
695 000
183%
1 400 000
6
3000 куб м
1 140 000
4 300 000
3 160 000
277%
4 655 000

Иситиш даврида 500 куб метргача газ истеъмол қилган абонентлар учун тарифлар оширилгандан кейин қўшимча харажатлар 135 минг сўмни (+71%), 1000 куб метргача истеъмол қилиш учун ойига 695 минг сўмни (2,8 марта) ташкил этади.

Лимит доирасида ишлатилмаган свет ва газни жамғариш мумкинми?

2022 йилда ижтимоий норма ва янги тарифлар жорий этилиши режалаштирилганида журналист ва блогерлар лойиҳа муҳокамаси чоғида ишлатилмаган кубометр ва киловатт-соатни базавий тариф доирасида жамғариб, бошқа ойларда фойдаланиш тизимини жорий этишни таклиф қилган эди.

Масалан, агар базавий тариф 200 кВт/соат бўлса, истеъмолчи ойига 150 кВт/соат сарфласа, қолган 50 кВт/соатдан қишда, истеъмол ҳажми ошган пайтда фойдаланиши мумкин. Худди шундай схема газ учун ҳам таклиф қилинган.

«Газета.uz»нинг ҳукуматдаги манбаси келгусида бу соҳага хусусий сектор жалб этилишини, улар рақобат муҳитида мослашувчан тарифлар ва бошқа қулайликларни таклиф қилишлари мумкинлигини айтди. Мисол тариқасида у Интернет провайдери бозорига ишора қилди.

Эски нарх бўйича олдиндан тўлов қилиш мумкинми?

Энергетика вазирлиги «Газета.uz»га таъкидлашича, истеъмолчилар амалдаги тариф бўйича олдиндан тўловни амалга ошириши мумкин, бироқ 1 майдан бошлаб электр энергияси ва газ истеъмоли янги нархларда ҳисобга олинади. Газни ҳисоблагичларсиз ишлатадиган ва белгиланган миқдорни тўлайдиган истеъмолчилар бундан мустасно.

Аммо бу миқдор ҳам ошади:

овқат пишириш ва иссиқ сув таъминоти учун — газнинг ҳар куб метри учун 660 сўмдан 1500 сўмгача;

уйни иситиш учун — 380 сўмдан 1100 сўмгача.

2025 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ушбу тарифлар мос равишда 1800 ва 1400 сўмгача оширилади.

Газ ҳисоблагичи бўлмаган тақдирда тўлов аҳолига маиший эҳтиёжлар учун ажратилган ойлик истеъмол тарифлари асосида ҳисобланади (жадвал).

Тунги тариф жорий қилинадими?

Кўпгина мамлакатларда электр энергиясини истеъмол қилиш учун тунги ва кундузги тарифлари мавжуд. Масалан, АҚШда аҳоли ва корхоналар электр энергиясидан кечаси кўпроқ, кундузи эса камроқ фойдаланиши учун 30 тагача тариф ставкалари мавжуд. Францияда тарифларнинг 7 даражаси мавжуд, Германияда тариф тун ва кундузга бўлинган.

Қозоғистонда 2011 йилдан бошлаб кун зоналари бўйича табақалаштирилган тарифлар амалда бўлган. Кечаси электр энергияси учун тариф 3,89 тенге бўлган. Кун давомида деярли 17 тенге. Тадбиркорлар учун учта тариф белгиланди. Тунда 4,66 тенге, кундузи 15,51 тенге ва кечқурун 34,22 тенге. Бироқ, 2017 йилда энергия самарадорлиги дастури бекор қилинди, хабарларга кўра, сезилмас таъсир (тунги истеъмол 0,5 фоизга ошди), шунингдек, энергия компаниялари учун йўқотишлар ортди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги 2019 йил август ойида ўрнатилаётган янги электр ҳисоблагичлар кўп тарифли тизимга эга бўлгани ҳақида хабар берган эди. Хусусан, улар куннинг вақтига қараб электр энергиясини ҳисобга олиш учун ишлаши мумкин эди.

«Аммо… мазкур босқичда „тунги“ ва „кундузги“ тарифларни жорий этиш йўлида жиддий бир муаммо бор. Бу эса электр энергиянинг етказиб берилиши билан боғлиқдир. Агар биз истеъмолчига арзонроқ энергияни истеъмол қилишни танлаш имкониятини берганимизда, ушбу танловни 24 соатлик етказиб бериш билан мустаҳкамлашимиз керак бўлади. Ҳозирги пайтда биз истеъмолчига „қиммат“ ва „арзон“ электр энергияни етказиб бера олмаймиз. Чунки ушбу электр энергияни етказиб беришда учрайдиган муаммолар туфайли биз истеъмолчиларни „қиммат“ энергияни харид қилишга мажбурлаймиз», — дея таъкидлаганди вазирлик.

Кейин Энергетика вазирлиги «яқин келажакда» электр энергияси нархларини истеъмол қилиш ҳажмига қараб дифференцияция имконияти кўриб чиқилишини маълум қилди. Бунда учта — базавий, пасайтирилган ва юқори тарифлари жорий этилиши маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 2020−2030 йилларда мамлакатни электр энергияси билан таъминлаш концепциясида 2022 йилдан бошлаб куннинг вақти, иш кунлари ва дам олиш кунлари бўйича табақалаштирилган электр энергияси тарифларини жорий этиш белгиланган эди. Аммо бу режа ҳаётга татбиқ этилмади.

Ижтимоий норма — кўпми ёки озми?

2022 йилда Ўзбекистонда жами 7,3 миллион электр энергияси абоненти борлиги, расмий маълумотларга кўра, уларнинг 80 фоизи ойига ўртача 200 кВт/соатгача электр энергияси истеъмол қилиши маълум қилинган эди. Ваҳоланки, бу уй хўжаликлари аҳоли томонидан истеъмол қилинадиган умумий электр энергиясининг атиги 31 фоизини (5,7 миллиард кВт/соат) ташкил этади.

4 миллион газ абонентининг 85 фоизи ойига ўртача 500 куб метргача газ истеъмол қилади. Улар аҳоли умумий истеъмолининг 35 фоизини (4,5 миллиард куб метр) ташкил этади, дейилади хабарда.

Ижтимоий суғурта агентлиги аввалроқ тарифларнинг ошиши муносабати билан 1,5 миллионга яқин муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатилишини айтган эди. Камбағаллик чегараси, пенсия ва нафақалар миқдорини ошириш, иситиш мавсумида 270 минг сўмдан бир марталик тўлов ва компенсациялар тўлаш кўзда тутилган.

Бундан аввал Ўзбекистонда электр энергияси ва газ нархлари 2019 йил август ойида ошган эди. Тарифларни либераллаштириш бир неча бор ортга сурилганди.