Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Лойиҳа ташаббускорлари Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги ҳисобланади.
Таъкидланишича, лойиҳани ишлаб чиқишда, биринчи навбатда, аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий ҳимоя қилиш асосий мезон қилиб олинган.
Қарор лойиҳаси билан 2022 йил 1 июлдан бошлаб республика бўйича нархлар ижтимоий норма асосида белгиланади, яъни белгиланган миқдордан кўпроқ ишлатилган газ ва электр учун икки ва ундан кўпроқ миқдорда тўлов амалга оширилади.
Эслатма: электр энергиянинг амалдаги нархи — 295 сўм, газ — 380 сўм, суюлтирилган газ (1 кг) — 1120 сўм.
Электр энергияси
Аҳоли учун 1 кВт соат электр энергияси истеъмоли ойига 250 кВт соатгача — 325 сўм, бундан юқори ҳар 1 кВт соат учун — 650 сўм этиб белгилаш таклиф этилмоқда.
Мисол учун, таклиф этилаётган табақалаштирилган нархларда 250 кВт соатгача электр энергия ишлатадиган абонентлар учун қўшимча харажат ойига 7,5 минг сўмгачани, 300 кВт соатгача ишлатадиган абонентлар учун 25 минг сўмгачани ва 400 кВт соатгача электр энергия ишлатадиган абонентлар учун эса 61 минг сўмгачани ташкил этади.
Шунингдек, 1 кВт соат электр энергияси Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун — 800 сўм, бошқа юридик шахслар учун — 600 сўм этиб белгиланади.
Табиий газ
Аҳоли учун 1 куб метр табиий газ истеъмоли ойига иситиш мавсумида 700 куб метргача — 410 сўм, бундан юқори ҳар 1 куб метр учун — 1 200 сўм, иситиш мавсумидан ташқари даврда 200 куб метргача — 410 сўм, ундан юқори ҳар 1 куб метр учун — 1 200 сўм этиб белгилаш назарда тутилмоқда.
Масалан иситиш мавсумида 700 куб метргача табиий газ истеъмол қилувчи абонентлар учун қўшимча харажат ойига 21 минг сўмгача, 1000 куб метргача истеъмол қилувчи абонентлар учун қўшимча харажат ойига 267 минг сўмгачани ташкил этади.
Шунингдек, иситиш мавсумидан ташқари даврда 200 куб метргача табиий газ истеъмол қилувчи абонентлар учун қўшимча харажат ойига 6 минг сўмгача, 300 куб м гача истеъмол қилувчи абонентлар учун қўшимча харажат ойига 88 минг сўмгачани ташкил қилади.
1 куб м табиий газ Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун — 1 300 сўм, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари учун — 1 200 сўм, ИЭСлар учун — 1 000 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун — 1 150 сўм бўлади.
Суюлтирилган газ эса аҳоли учун — 1600 сўм миқдорида белгиланмоқда. Бунда, 1 абонентга бир ойда ўртача 20 кг суюлтирилган газ етказиб берилишини ҳисобга олсак, абонентнинг қўшимча харажати бир ойда 9,6 минг сўмни ташкил этади. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ корхоналари суюлтирилган газни туман ҳокимликлари билан биргаликда тасдиқланган графикларга мувофиқ аҳолига кунма — кун етказиб беришни таъминлайди.
2023 йилдан белгиланадиган нархлар
Лойиҳада шунингдек, корхоналарни узоқ муддатли режалаштиришга мослаштириш, операцион самарадорликни ва энерготежамкорликни ошириш ҳамда таннархни пасайтириш учун «перспектив мўлжал»ни кўрсатиш мақсадида 2023 йил 1 апрелдан кучга кирадиган янги нархларни ҳам тасдиқлаш таклиф этилмоқда.
Бунда, 2023 йил 1 апрелдан қуйидаги нархлар жорий этилади:
Электр энергияси бўйича:
- Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун 800 сўм миқдоридаги нарх сақлаб қолинади;
- қолган юридик шахслар учун — 700 сўм.
Табиий газ бўйича:
- иссиқлик электр станциялари учун — 1 200 сўм;
- Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун — 1 350 сўм;
- автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари учун — 1 400 сўм;
- қолган юридик шахслар учун — 1 350 сўм этиб белгилаш.
2023 йил 1 апрелдан ўрнатиладиган ёқилғи-энгергетика ресурсларининг нархлари 2024 ва 2025 йилларда фақатгина инфляция даражасига индексация қилиб борилади, 2026 йилдан бошлаб эса электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин шаклланади.
Жамоатчилик муҳокамаси 15 июнгача қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Иқтисодий тараққиёт, Молия ва Энергетика вазирликлари қўшма баёнотни эълон қилиб, Ўзбекистонда газ ва электр энергия учун «ижтимоий норма» жорий этилишини маълум қилганди.
mumin mumin
Ёзни кунига 250квТ ёзяптику кишда билмадим да 1та аристон 1 та холделник 1та насос компрессор 1 та тефал минимум 300 дан утказади
Razzoq Abdullayev
Салом Мен Абдуллаев Раззоқ Қадамбоевич Хоразм вилояти Хонка туманида туғилганман. Табиий газда қиш мавсумида 700 куб ва ёз мавсумида 200 куб таклифи тўғри лекин Электр энергия 250 квт ёз ойига бўлади аммао киш ойига уни 1000 квтга чикариш керак сабаби киш ойида газ йўқ агар электр энергияси кимматлашса бюджет идорада ишлайдиганларни ойликлари хам етмайди улари нима ейишади ёки совуқда ўлиб кетишадими. Таклиф: Электр энергияни лимитини киш ойида 1000-1200 квт га чикариш керак???
Акмал Ахроров
Киш мавсуми учун электр энергияси нормаси табиий газ билан таъминланмаган жойларда 1500 дан 2000квт булиши ахоли учун максадга мувофик булади.
Yergashev Doniyor
элетр энергияси тугрисидаги ва газ хакидаги карорга умуман норозиман ута савияси пастлар ёзган, чунки газ ва электрга бизлар(оддий халк олдиндан хак тулаб келаяпмиз, тугри гохида 150 гохида 400 кв электр, гохида деярли 1200 кв кондиционер ишлатганда бу нарсаларни бизлар уз мехнатимиз хисобига маошимизга еки тадбиркорлик килиб оламиз тугрими? бу ишлаб топилган пулимиздан солик тулаймиз, ва уз уйимизда шароит килиш учун уйдагилар ёзда иссикда кишда совукда кийналмаслиги учун, кир ювадиган машина, дазмол, электр иситгич, Аристон сув иситгич, кондиционер 1-та ёки 2 та, холодилник ва вентилятор олдик дейлик мана шу нарсаси бор хонадонга манимча 250 кв 7 кунга аранг етса керак э ана боринг 15 кунга етсин, бир хил одамлар газ булмаганидан электр поллар уйига урнатган бу поллар майли факат кечаси ёкилсин кишда бу 10-14 соат енади дейлик бу поллар 1 кв метрга 150 ватт ишлатади агар 2 хонани шу йул билан иситсак битта хона 3х3 икинчиси 4х5 булса келин шуни 25 кв метр дейлик бир ойда шу полга канча электр кетади, ундан кейин купчилик электрга олдиндан пул тулайди уни кандок хисоблаймиз буни ким уйлайди, ундан кура бу шахсан мени фикрим, тариф режаси буйича тулатиш керак 1-300 кв гача 300 сумдан, 500 кв-350 сум, 1000 квгача- 400 сум ва 1000 квдан юкори 500 сум, газни хам худди шундок килиш керак, факат 1- 300 метр кубдан бошланиши керак бу езги сезонники кишки 1000 метр куб
Ахатова Хулкар
Ассалому алейкум! Ким шу лимитни таклиф бераетган булса, сал кенгрок каранглар агарда халкни кийин ахволга солиб куйиш нияти булмаса.
Бу лимит билан хар бир абонент яьни хар кайси хонадон бир хил куз билан каралган, демокчи булганим билимли, савияли ва хар бир инсонни бир хилда курайлик.
Яьни, оддий тушунтираман, 1 хоналик куп каватли уйга хам 10 хоналик ховли уйга хам бир хил лимит бу ута мантиксиздир, 1 хонали уйда 1 киши еки 2 киши яшар, 10 хоеалик ховлида 10 киши яшайди, хатто купроклари хам бор, 2 киши учун ойига 250 кв, электр, еки кишда 700 куб газ лимити куплик хам килиши мумкин, сабаби куп, сабаби куп каватли уйларда кишда аксарияти марказий иситиш тизимига уланган, ховли уйлар шахсий котель бн иситилади, 10 киши бундан фойдаланади, худди шундай электрдан хам, ёки хамма бир пайтни узида бир хона еки ердамчи хоналардан бараварига фойдаланиши керакми, ахир шунга олиб борасиларку, хар бир инсон тенг хукуклимасми???
Нима учун уйнинг майдони, хоналар сони ва ундаги истеькомат килувчилар сонидан кнлиб чикиб лимит белгиланмаяпти? Бу ута савиясизлик билан каралганку.
Биз киш ойида бир ойда ками 3000 куб газ екамиз, хонадонда 12 киши яшаймиз, 8 та хонамиз бор, сан узел ошхона, хаммасини иситиб яшашга хаккимиз борми? Ниса учун биз 2300 кубга 1200 сумдан яьни 3 карра киммат тулашимиз керак, ахир 12 кишини хаммаси вояга етган, ишлайдиганлармаску, тасаввур килинг 2760000 сум ортикча тулашим керак, ёз рйида хам шунча одам кунига душ килишади, идиш товок ювилади яьни иссик сувдан фойдаланамиз, ёзги лимитларинг хам етмайди, Сиз берган лимитни хатто котелни учириб хаммамиз кишда бир хонага тикилиб кун кечипсак хам бир ойда бу лимитлан ошади, чунки бундай холатда буржийка каби иситиш печларидан фойдаланишга тугри келади, шунна олиб борасилар охир окибат.
Келинг хурматли мутасаддилар, бу масалани кайта куриб чикинг мени гапим огир ботмасину акл билан иш тутишингиз керак, бугунги кунда кам таьминланган оилалар хам ховлида яшайдиганлари кам эмас, улар хам истеьмоли котеллар бн иситиш тизимидан келиб чикиб сарфлайди, уларга канчалик огир булишини тахмин килиб куринг, биз хам ошиб тошиб етганимиз йук, хаммамиз хам хозирги нархга хам иктисод килишга харакат киламиз,
Лимитли килиш шарт булса хар бир уй, хонадон абонентни алохида урганиб, унинг майдони, унда яшаетганлар сони, уларни нормал хаети учун зарур булган хона ва бошка ёрдамчи хоналарни, иситиш тизими индивидуал ёки марказлашганлиги каби МУХИМ холатларни хисобга олган холда лимит белгиланса мантикан ва окил ва одилона буларди.
Хозирги таклиф этилаетган таклифларинг ута савиясиз ишлаб чикилган, агар мен саводсиз фикр билдирган булсам менга руйи рост асослантириб беринг.
Купчилик эьиибор беришмаетгандир, окибат куринмагунча.
Ким каерда ишлашидан ажраииш хам нотугри хамма хам тенг хукукли инсон, у хам ягаетган жойи ва киши сони улар учун заруриятлардан фойдаланиши хаки бор.
Оддий мисол, фарзандлар дарс килади бир хонада, кимдир телевизор, кимдир юмушлар бн овора, кимдир хожат хона, сан узелда булиши мумкин, хамма бир пайтда бир жойда булиши еки бараварига фойдаланиши керакми? 1кишилик абонент хам 10 лан ортик киши ягайдиган абонентга хам бир хил лимит бу адрлатсизлик билан баробар, тугри хар томонлама мантикли хисоб китобдан келиб чикиб индивидуал ёки 4-5 тоифаларга ажратиб лимт белгиланиши лозим.
Mansur Xaydarov
Ассалому алейкум. Хуллас ўртоқлар додингни кимга айтишниям янги Ўзбекистонда яшашниям билмай қоляпмиз. Бундан мақсад нима оддий халқни эзишми? Ўзи ишсизлар сони кўп бўлса, электор энергия , газга қаердан пул топади. Кўп худудларда газ умуман йўқ. Газ бўлмагандан кейин хамма электордан фойдаланади, ўша белгиланган меёрдан хохлаймизми хохламаймизми барибир ошади. Хуллас охир оқибат ота боболаримиз сингари тезак ёқиб, шам ёқиб яшайверамиз.
Abdulaziz To'ychiev
Инсофсизлик емасми биз қишда икта катёл ва хаммом ёқамиз ойига камида 1500 куб газ ёқамиз бу ёқда озиқ овқатлар ошиб ётибти шакар 20 минг ун 500 минг ёғ 25 минг ўзи халқни ўйлайсизларми ёки тепадагиларга ёқиш учун халқдан кўпро пул ундиришми ният
Хуллас камуналка билан озиқ овқат учун ишларканда оддий халқ
Maqsud Akramov
Ассалому-алейкум, мен Мақсуд, Сурхондарё Бойсундан, табиий газ, электр энергияси, яқин келажакда ичимлик суви вахоказоларнинг, хар йили, минимал даражада ошиши бу табиий хол, бозор иқтисодиёти. Лекин мени фикримча, табиий газ, электр энергияси, келажакда ичимлик сувинихам ойлик эмас, йиллик квота берилса, оддий халқ учун энг адолатли қарор бўлади. Масалан газ 700×12=8400м³и 410 сўмдан, ундан ўтгани 1200сўмдан ёки ток 250×12=3000квт×соати 325 сўмдан, ундан ўтгани 650сўмдан вахоказо. Хуллас ўйлаб кўринглар, нима қарор чиқарсанглархам қўлларингда, оз бўлсахам оддий халққа енгилроқ вариантини қабул қиласизлар деган умиддамиз.
Бахром Шарипов
Бу лимитлани узи умрида электр ва газга умуман пул туламаган ва туламидиганла уйлаб топган булса керак.
Берилётган лимитларини камида 2 барабан кутариши керак мани фикримча.