Жанубий Кореянинг Хвасон шаҳрида замонавий бешкураш бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, унда Ўзбекистон терма жамоаси ёшлар дастурида 2 та бронза медалига эга чиқди. Яккалик баҳсларида Самира Абзалова бронза медалини қўлга киритди.

Шунингдек, қизлардан Самира Абзалова, Меҳринисо Қаҳрамонова ҳамда Мубина Қодиржонова жамоавий дастурда шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.