Халқаро ва республика мусиқа танловларининг 20 дан ошиқ совриндори «Истиқлол юлдузчалари» концерти сабаб бир саҳнага жам бўлди. Шанба куни «Туркистон» саройида уюштирилган театрлаштирилган концерт Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланди.

Шоу иштирокчилари — мамлакат ва чет элларда қўлга киритилган турли диплом, сертификат, мукофот ва грант эгалари классик миллий созларда куй чалиш, ашула ва рақс сингари йўналишларда истеъдодини намойиш қилди. Тадбирни ArtWay ёшлар театр студияси мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда «Ўзбектеатр» бирлашмаси кўмагида ташкил этди.

Кечанинг ёрқин юлдузчаларидан бири Сабина Мустаева бўлди, унинг номи Россиянинг «Голос. Дети 2» телешоусида ғолиб чиққанидан сўнг машҳур бўлиб кетган эди. У «Голос»да куйлаган Queen гуруҳининг «Somebody to love» қўшиғини ижро этди.

Фото

Видео