«спортчилар» тегли мақолалар


Президент Париждаги Олимпия ўйинларида якка курашдан бошқа спорт турларидан ҳам медаллар кутмоқда
5 феврал 2024, 17:45

Президент Париждаги Олимпия ўйинларида якка курашдан бошқа спорт турларидан ҳам медаллар кутмоқда

Шавкат Мирзиёев Парижда бўладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига қаттиқ тайёргарлик кўришни тайинлади. «Бу йилги ютуқларни Токиодаги каби фақат якка кураш спорт турлари ҳисобидан қўлга киритамиз, деган фикр мутлақо нотўғри. Натижа тарихда энг яхшиси бўлиши учун ҳозирдан чора кўриш керак», деди у.

12 март куни бешинчи Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтади
27 феврал 2023, 20:32

12 март куни бешинчи Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтади

12 март куни «V International Tashkent Marathon» ва Ўзбекистоннинг 14 та шаҳрида бир вақтда Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Профессионал ва ҳаваскор спортчилар 5 мартгача 42 км, 21 км, 10 км, 3 км масофа учун рўйхатдан ўтиши мумкин. Бу йил илк бор «Kids Run» пойгаси ҳам бўлиб ўтади.

19 август куни Тошкентдаги айрим кўчалар спортчиларни кутиб олиш мақсадида вақтинча ёпилади
19 август 2022, 11:14

19 август куни Тошкентдаги айрим кўчалар спортчиларни кутиб олиш мақсадида вақтинча ёпилади

19 август куни Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш мақсадида соат 18:00 дан 23:00 гача бўлган вақтда пойтахтнинг бир неча кўчалари автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.

«Спортчиларни тайёрлаш 30 йил олдинги дастурлар асосида амалга оширилмоқда» — президент
23 май 2022, 18:20

«Спортчиларни тайёрлаш 30 йил олдинги дастурлар асосида амалга оширилмоқда» — президент

Ўзбекистонда бирор спорт тури бўйича маҳаллий олимлар томонидан на методика, на дастур ишлаб чиқилган. Спорт диетологияси, фармакологияси, психологияси, кардиомашғулотлар бўйича мутахассислар тайёрланмайди, дея танқид қилди Шавкат Мирзиёев соҳани ривожлантиришга бағишланган йиғилишда. «Бугунги кунда спортчиларни тайёрлаш 30 йил олдинги дастурлар асосида амалга оширилмоқда», — деди у.

Ўзбекистонда спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича янги тизим жорий қилинади
23 май 2022, 17:13

Ўзбекистонда спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича янги тизим жорий қилинади

Ўзбекистонда спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади. Шавкат Мирзиёев ёшларни болаликданоқ спортга жалб қилиш борасидаги ёндашувлар ўзгартирилишини маълум қилди. Бухоро тажрибаси асосида — яхши натижага эришган ёш спортчиларнинг электрон рўйхати шакллантирилади ва улар махсус гуруҳларда бепул ўқитилади, спорт мактаби тренерларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг