Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими ва тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзининг 7 та компанияси, жумладан, Magic City парки ва Mediapark техника дўконлари тармоғини сотганини айтди. «Газета.uz» очиқ маълумотларга асосланиб, айни пайтда ушбу компаниялар кимга тегишли эканини ўрганиб чиқди.
Тошкент ҳокими олдин ишлаган компаниялари Artel ва Akfa томонидан шаҳарга кўрсатилаётган ҳомийлик ёрдами ҳақидаги саволлардан чарчаганлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, компаниялар баъзи активларини сотиб, маблағларни шаҳардаги лойиҳаларга ҳомийлик қилишга йўналтирмоқда. Жаҳонгир Ортиқхўжаев қилган савоб ишлари ҳақида ҳеч кимга айтмаганлигини, бу ҳақида афсусланишини билдирди. «3,5 йил ишлаган бўлсам, давлатнинг бир сўм пулига ҳам хиёнат қилганим йўқ», — деди у.
Дизайнер Шавкат Эгамбердиев Akfa, Artel ва Тошкент ҳокими ҳақидаги ҳажвий видеоси учун узр сўради. У ушбу видеони кенг оммага тарқалиб кетганлиги учун Troll.uz ни «подстава» қилганликда айблади. Troll.uz муаллифи рассомга нисбатан таҳдид қилинганлигини таъкидламоқда. Artel вакили «Troll.uz нинг фикрлари ҳар доим ҳам тўғри ва адолатли бўлавермаслигини» айтди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг