«болалар омбудсмани» тегли мақолалар


Бухородаги боғчада 2 ёшли болани урган тарбиячи ишдан олинди
25 ноябр 2023, 09:30

Бухородаги боғчада 2 ёшли болани урган тарбиячи ишдан олинди

Бухородаги хусусий боғча тарбияловчиси 2 ёшли болани ургани акс этган видео тарқалди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тарбияловчи ишдан олинганини маълум қилди.

Қашқадарёда 14 ёшли қиз 7 ой давомида жинсий қулликда сақлангани айтилмоқда
25 ноябр 2023, 05:17 1

Қашқадарёда 14 ёшли қиз 7 ой давомида жинсий қулликда сақлангани айтилмоқда

Болалар омбудсманига Китоб туманида яшовчи 14 ёшли қиз Шаҳрисабз туманида 7 ой мажбуран сақланиб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга ёллангани ҳақида мурожаат қилинди. Гумонланувчига нисбатан одам савдоси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари кетмоқда.

Тошкентда маст ҳолда қизини урган аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин
23 ноябр 2023, 12:39

Тошкентда маст ҳолда қизини урган аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин

Пойтахтдаги гул дўконларининг бирида 9 ёшда экани айтилаётган қизни маст онаси калтаклади. Ҳолатни болалар омбудсмани ўрганмоқда. «Қизча вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Аёлни оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи кўрилмоқда», дейилади омбудсман хабарида.

Хоразмда аёл 3 нафар ёш болани ёқиб юбориш билан қўрқитди
20 ноябр 2023, 17:25

Хоразмда аёл 3 нафар ёш болани ёқиб юбориш билан қўрқитди

Тармоқларда аёл 3 нафар кичик ёшдаги болаларга уларни ва ўзини ёқиб юбориш билан таҳдид қилгани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат алоҳида назоратига олинганини билдирди.

Сурайё Раҳмонова болалар омбудсмани этиб сайланди
28 октябр 2023, 13:31

Сурайё Раҳмонова болалар омбудсмани этиб сайланди

Сенаторлар Сурайё Раҳмоновани Ўзбекистон болалар омбудсмани лавозимига сайлади. Унинг номзоди президент томонидан кўрсатилган ва Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқлаганди.

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
13 октябр 2023, 15:46

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Зўравон ота-онадан фарзандини олиб қўйиш, болага ҳимоя ордери бериш ва индивидуал ҳимоя режасини ишлаб чиқиш, таълим муассасаларида болалар ўртасида зўрлик қилиш ва камситишга йўл қўймаслик — Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоялаш учун қандай чоралар кўриш таклиф этиляпти? «Газета.uz» шарҳи.

Депутатлар Сурайё Раҳмоновани болалар омбудсмани этиб тасдиқлади
10 октябр 2023, 14:33

Депутатлар Сурайё Раҳмоновани болалар омбудсмани этиб тасдиқлади

Қонунчилик палатаси Сурайё Раҳмоновани Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили этиб тасдиқлади. У аввал Бош прокуратура, АОКА ва Сенатда ишлаган. Номзод энди Сенат томонидан тасдиқланиши керак.

Тошкент вилоятида 11 ёшли бола онасининг тазйиқлари сабабли Болалар омбудсманидан ёрдам сўради
22 июн 2023, 19:31

Тошкент вилоятида 11 ёшли бола онасининг тазйиқлари сабабли Болалар омбудсманидан ёрдам сўради

Тошкент вилоятида 11 ёшли бола онасидан шикоят қилиб Болалар омбудсманига мурожаат қилди. Унинг мактабга бормаслиги, ўқиш-ёзишни билмаслиги маълум бўлди. Ҳозирда аёл алкоголизмдан даволанишга, болалари эса ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.

Болалар омбудсмани меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаш билан боғлиқ вазиятни ўрганмоқда
1 апрель 2023, 18:06

Болалар омбудсмани меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаш билан боғлиқ вазиятни ўрганмоқда

Болалар омбудсмани Урганчдаги оилавий болалар уйи тарбияланувчиларининг зўрланиши билан боғлиқ вазиятни ўрганаётгани маълум қилинди. «Болаларга нисбатан ҳар қандай жинсий жиноятларга оғир жазо қўлланиши керак», — дейилади баёнотда.

«Педофилларга энг оғир жазо тури қўлланиши керак» — Бола омбудсмани
4 феврал 2023, 14:00

«Педофилларга энг оғир жазо тури қўлланиши керак» — Бола омбудсмани

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусовага кўра, Тошкентдаги 12 яшар қизнинг аянчли ўлими Ўзбекистонда болалар хавфсизлиги тўлиқ таъминланмаганини кўрсатади. Унинг таъкидлашича, педофилларга нисбатан жазо турини кучайтириш, уларга ҳеч қандай амнистия акти тузилмаслиги ва афв этилмаслиги керак.

Самарқандда «Док-1 Макс» истеъмоли натижасида вафот этган болалар сони 18 нафарга етди
26 декабр 2022, 21:55

Самарқандда «Док-1 Макс» истеъмоли натижасида вафот этган болалар сони 18 нафарга етди

Болалар омбудсмани Самарқанда «Док-1 Макс» таблетка ва сиропларини истеъмол қилиши натижасида вафот этган болалар сони 18 нафарга етганини маълум қилди. Беморлар Жиззах, Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятларидан бўлган. Болаларнинг барчаси 6 ёшгача бўлган.

Болалар омбудсмани: Меҳрибонлик уйи маъмурияти «Энг яхши ҳимоя — бу ҳужум» тамойилини қўллади
22 апрель 2022, 21:40

Болалар омбудсмани: Меҳрибонлик уйи маъмурияти «Энг яхши ҳимоя — бу ҳужум» тамойилини қўллади

Болалар омбудсмани Алия Юнусова 21 апрель куни ижтимоий тармоқларда видеоси тарқалган Тошкент шаҳридаги 21-меҳрибонлик уйида юз берган воқеага изоҳ берди. Ўрганишлар натижасида меҳрибонлик уйи маъмурияти болаларни психиатрия шифохонасига юбориб келганлиги, уларга нисбатан қўрқитиш ва нодўстона муносабатда бўлиб келингани аниқланди.

Тошкентдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчисига жисмоний зўравонлик қилингани аниқланди
11 феврал 2022, 14:45

Тошкентдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчисига жисмоний зўравонлик қилингани аниқланди

Тошкент шаҳридаги 21-сонли меҳрибонлик уйидаги болага тарбиячи томонидан жисмоний тазйиқ қилиб келинаётганлиги аниқланди. Болалар омбудсмани ҳолат бўйича Бош прокуратурага мурожаат қилган ва тарбиячини вақтинчалик ишдан четлатиш учун ХТВга хат киритган.

Эндиликда болалар омбудсмани Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўринбосари бўлмайди
12 август 2021, 11:19

Эндиликда болалар омбудсмани Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўринбосари бўлмайди

Президент фармони билан бола ҳуқуқлари бўйича вакили (болалар омбудсмани) институти таъсис этилди ва Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўринбосари лавозими тугатилди.

«Меҳрибонлик уйлари — болаларнинг жойи эмас» — Aлия Юнусова
24 август 2020, 11:00

«Меҳрибонлик уйлари — болаларнинг жойи эмас» — Aлия Юнусова

Болалар Омбудсмани Aлия Юнусова махсус ихтисослаштирилган муассасалардаги болаларни деинституционализация қилиш вазифалари ҳақида гапириб берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг