11 июнь куни Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.

Ер силкиниши Тошкент вақти билан 09:13 да рўй берган. Унинг координаталари: 37,76 градус шимолий кенглик; 68,15 градус шарқий узунлик. Магнитуда — 4,3. Чуқурлик — 25 км. Эпицентри Тошкентдан 400 км жануби-ғарбда.

Ҳодиса кучи Сурхондарё вилоятидаги туманларда, жумладан, Шўрчи (2−3 балл), Узун, Қумқўрғон, Олтинсой, Жарқўрғон, Денов ва Бандихон туманларида (2 балл) сезилди.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни эрталаб ҳам Тожикистонда содир бўлган зилзила Сурхондарё вилоятида сезилганди. Вилоят туманларида сезилиш кучи 2 баллни ташкил қилган.