10 май куни соат 08:14 да Тожикистонда содир бўлган зилзила таъсири Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида ҳам сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълум қилди.

Эпицентрдаги зилзила магнитудаси — 4,9. Чуқурлиги эса 120 километрни ташкил қилган. Зилзила эпицентридан Тошкентгача бўлган масофа — 395 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Шўрчи туманида 2 балл, 28 км.
  • Узун туманида 2 балл, 39 км.
  • Қумқўрғон туманида 2 балл, 49 км.
  • Олтинсой туманида 2 балл, 54 км.
  • Денов туманида 2 балл, 63 км.
  • Жарқўрғон туманида 2 балл, 68 км.
  • Бандихон туманида 2 балл, 69 км.
  • Қизириқ туманида 2 балл, 81 км.
  • Термиз туманида 2 балл, 83 км.
  • Бойсун туманида 2 балл, 90 км.
  • Ангор туманида 2 балл, 91 км.
  • Термиз шаҳрида 2 балл, 100 км.