АҚШ савдо вакили Кэтрин Тай 11−12 июнь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради, дея хабар бермоқда унинг идораси.

Ташрифнинг биринчи кунида у президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, у президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева, бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев билан ҳам учрашади.

Кэтрин Тайнинг меҳнат ҳуқуқлари ва умуман инсон ҳуқуқларига ихтисослашган Uzbek Forum ташкилоти вакиллари ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан тайёрланган меҳнат ҳуқуқларини мониторинг қилувчи мутахассислар билан учрашиши режалаштирилган.

12 июнь куни савдо вакили Самарқандга ташриф буюради. У ерда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан учрашиб, шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилади.

Кэтрин Тай 12−13 июнь кунлари Остонага ташриф буюриши режалаштирилган, у ерда АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги Савдо ва инвестициявий ҳадли битим (Trade and Investment Framework Agreement, TIFA) йиғилиши бўлиб ўтади.

Кэтрин Таи — адвокат, Вакиллар палатаси қўмитаси бош савдо маслаҳатчиси. У АҚШ савдо вакили лавозимига президент Жо Байден томонидан таклиф қилинган.

АҚШ савдо вакили ташқи савдо сиёсатини мувофиқлаштириш, савдо қонунларини ишлаб чиқиш, икки томонлама ва кўп томонлама савдо шартномаларини ишлаб чиқиш учун масъул бўлган давлат ходими ҳисобланади. У АҚШ президентининг ижроия аппарати таркибига киради.