Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 7 июнь куни одам ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар берди пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати.

ЙТҲ соат 13:30 да Элбек кўчасида юз берган. 26 ёшли Lacetti ҳайдовчиси йўл четидаги дарахтга бориб урилган ва жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган. Автомобиль бутунлай вайрон бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.