Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи ҳалок бўлди, деб хабар берилади Hudud информацион дастури сюжетида.

Cobalt ҳайдовчиси (1993 й. т.) 4R-182 Тўрткўл-Бўстон йўналиши бўйлаб катта тезликда ҳаракатланаётганда бошқарувни йўқотган.

Оқибатда машина йўл четидаги пастликка қулаган. Ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.