Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрда жойлашган лак-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш омборида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.
1 июнь куни соат тахминан 21:35 ларда келиб тушган хабарга кўра воқеа жойига зарурий ёнғин-қутқарув автомобиллари ва воситалари жалб этилган. Ҳолат вилоят ҳокимлиги, ФВБ, ИИБ раҳбарияти томонидан назоратга олинган.
Ёнғин соат 23:35 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида бинонинг том қисми ҳамда бино ҳудудида бўлган 2 та юк ташувчи автомобил қисман зарарланган.
«Инсонларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмади. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда», — дейилади хабарда.