28 май куни Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида Nexia-2 га ўрнатилган газ баллони портлади, деб хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

Оқибатда машина ҳайдовчиси (1961 йилда туғилган), шунингдек, автомобиль салонидаги яна уч киши: 1968 (ҳайдовчининг турмуш ўртоғи), 1993 ва 2015 йилда туғилган фуқаролар воқеа жойида ҳалок бўлган.

Хабарда айтилишича, машина шу куни М-39 Тошкент-Термиз йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётиб, автомобилларга газ қуйиш шохобчасида газ қуйдирган. Шундан сўнг соат 13:00 атрофида бошқарув пайти машина газ баллони портлаган.

Видео