Якшанба куни Тошкентдаги Экопаркда ногиронлиги бўлган болалар иштирокида «Биз турлимиз. Биз тенгмиз» шиори остида марафон ўтказилди. Тадбир Спорт вазирлиги, болалар омбудсмани, «Ўзбекистон махсус олимпиадаси» жамоат бирлашмаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ва Korzinka супермаркетлар тармоғи ҳамкорлигида ташкил этилди.

фото, юнисеф, ногиронлиги бўлган болалар

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ўтказилган пойгада 110 нафар, жумладан, 60 нафар имконияти чекланган бола иштирок этди. Марафоннинг мақсади ногиронлиги бўлган болаларга нисбатан стигма ва дискриминацияларга барҳам бериш ҳамда барча соҳаларда инклюзивликни таъминлаш зарурлигини таъкидлаш ҳисобланади.

фото, юнисеф, ногиронлиги бўлган болалар

Далиллар шуни кўрсатадики, Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болаларни қамраб олишни таъминлашдаги энг катта муаммо уларнинг ҳуқуқларидан хабардор эмаслиги билан боғлиқ. Оқибатда бу ногиронлиги бор шахслар ҳақидаги кескин тасаввурларга, шунингдек, жамиятнинг барча соҳаларида стигма ва дискриминацияларга олиб келади, дейди ЮНИCЕФ.

фото, юнисеф, ногиронлиги бўлган болалар

«Ушбу марафон имконияти чекланган болалар бир хил ҳуқуққа эга экани, улар тенг имкониятларга эгалиги, инклюзивлик зарурлигини намойиш этишга қаратилган», — дейди болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова.

фото, юнисеф, ногиронлиги бўлган болалар

«Ногиронлиги бўлган болалар ҳақида гап кетса, бу хайрия эмас, балки улар биз ратификация қилган халқаро шартномалар ва, албатта, конституциявий кафолатларга мувофиқ ҳуқуқларнинг эгасидир. Биз уларнинг ҳуқуқларини биринчи ўринга қўйишга масъулмиз», — деди у.

2019 йилда Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларнинг аҳволи таҳлили шуни кўрсатганки, жамиятнинг фақат кичик бир қисмигина ногиронлиги бўлган одамлар билан мунтазам мулоқотда бўлган ва улар буни асосан ачиниш ҳисси билан амалга оширган. фото, юнисеф, ногиронлиги бўлган болалар

Спорт вазирлиги ва бошқа тадбир ҳамкорлари вакиллари инклюзивлик каби ривожланиш интилишларини рагғбатлантиришда спорт муҳим эканини таъкидлади.

«Спорт нафақат жисмоний саломатлик, балки болаларни тарбиялаш ва камол топтиришнинг қудратли воситасидир. Ёш авлод учун порлоқ келажак яратишга интилишда спорт муҳим роль ўйнайди, чунки у орқали биз нафақат спорт маҳоратини, балки ҳаётда муваффақиятга эришиш учун зарур бўлган куч, қатъият ва жамоавий руҳ қадриятларини ҳам ривожлантирамиз», — деди спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Мўминжонов.

фото, юнисеф, ногиронлиги бўлган болалар

«Ўзбекистон махсус олимпиадаси» вице-президенти жисмоний имконияти чекланган болалар учун спортнинг афзалликлари яққол кўриниб турганини алоҳида таъкидлади.

У барча ота-оналар ва васийларни ўз фарзандларини ривожлантириш ва янги дўстлар орттиришга ёрдам берадиган спорт дастурларига жалб қилиш ҳақида ўйлашга ундади.

фото, юнисеф, ногиронлиги бўлган болалар

«Спорт болаларни бирлаштирадиган кучли восита бўлиб, у уларга тегишлилик туйғусини уйғотади ва болаларни ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга ундаши мумкин», — деди ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Жоффри Ижумба.

Имконияти чекланган шахсларни қамраб олиш ҳар бир соҳанинг жамоавий масъулияти, — дейди Korzinka тармоғи кузатув кенгаши раиси Зафар Ҳошимов. «Биз инклюзивликни қўллаб-қувватлаймиз ва муваффақиятли жамоалар инклюзив жамоалар эканини айтамиз», — деди у.