Фарғона вилояти Бувайда туманида 9-синф ўқувчиси тракторни бошқариш пайтида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Markaziy studiya дастури сюжетида маълум қилинди.

Унда айтилишича, ўқувчи йигит трактор бошқариш жараёнида поезд йўлига чиқиб кетган. Оқибатда трактор ва поезд вагонлари тўқнашиб, ҳайдовчи ҳалок бўлган.

Мактабда ҳолат юзасидан ўтказилган муҳокамада мажлисида ЙПХ ходими бу каби ҳолатларда поезд машинисти айбдор бўлмаслигини, чунки транспорт воситасини бир зумда тўхтатишнинг иложи йўқлигини таъкидлади.

Видео