Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) ўтган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатини Ўзбекистон терма жамоаси яккалик баҳсларда 2 та медаль билан якунлади. Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, жамоа аъзоси Алишер Юсупов +100 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди. Бунгача Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида кумуш медаль олганди.

Алишер Юсупов учинчи ўрин учун баҳсда 2022 йилги жаҳон чемпиони кубалик Энди Грандани мағлубиятга учратди ва иккинчи бор бронза медаль олди.

У жаҳон чемпионатидаги илк медалини 2023 йил Доҳада ўтган мусобақада қўлга киритганди.