Ўзбекистондаги музейларга 2023 йил давомида 5,7 млн (2022 йилга нисбатан 800 мингтага кам) киши ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Энг кўп одам ташриф буюрган мамлакатдаги 5 та музейга:

  • Регистон ансамбли — 1 миллион 10 минг 800 киши;
  • Самарқанд давлат музей қўриқхонаси — 1 миллион 6 минг 600 киши;
  • Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси таркибидаги Шон-шараф давлат музейи — 648,5 минг киши;
  • Хива Ичан-қалъа давлат музей қўриқхонаси — 448,4 минг киши;
  • Бухоро давлат музей қўриқхонаси — 390,3 минг киши.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 140 тани ташкил этган.

Агентлик маълумотига кўра, музейларга 2020 йилда — 1,5 млн киши, 2021 йилда 5,1 млн киши, 2022 йилда эса 6,5 млн киши ташриф буюрган.