«музей» тегли мақолалар


Давлат идоралари раҳбар ва ходимлари театрларга бориши керак — президент
22 декабр 2023, 20:34

Давлат идоралари раҳбар ва ходимлари театрларга бориши керак — президент

Президент давлат идоралари ходимлари ва раҳбарлар театрларга ташриф буюриши учун ҳар ойнинг бир кунини «Театр куни» деб эълон қилишни таклиф этди. Музейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича 7 йиллик дастурни қабул қилиш ва Франция билан бирга Миллий реставрация марказини ташкил этиш режа қилинмоқда.

Ўзбекистоннинг 20 та музей экспонати Хитойдаги кўргазмада намойиш этилади
30 август 2023, 17:26

Ўзбекистоннинг 20 та музей экспонати Хитойдаги кўргазмада намойиш этилади

2 сентябрдан Хитойнинг Ханчжоу шаҳридаги Миллий ипак музейида анъанавий ўзбек сўзаналари, чопон ва заргарлик буюмларини ўз ичига олган 20 та экспонат намойиш этилади. «Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси»да минтақа мамлакатларининг 150 га яқин либоси ҳам тақдим этилади.

Фото: Космос билан танишув жойи — Тошкент планетарийсига саёҳат
30 июн 2023, 21:03

Фото: Космос билан танишув жойи — Тошкент планетарийсига саёҳат

Астрономлардан бири планетарийларни «осмон жисмлари актёрлик қиладиган театр ва кино» дея таърифлаганди. Болалар билан шундай «театр ва кинога тушиш» эса фойдадан холи бўлмас. «Газета.uz» ёш авлоднинг астрономия ва космонавтикага қизиқишини ошириши мумкин бўлган ушбу муассасадан репортаж тайёрлади.

Таваллудига 120 йил тўлган адиб — Ғафур Ғулом уй-музейига саёҳат
13 май 2023, 09:00

Таваллудига 120 йил тўлган адиб — Ғафур Ғулом уй-музейига саёҳат

Муқимий театри олдидан бошланадиган Арпапоя кўчаси бўйлаб бироз юрсангиз, Ғафур Ғулом яшаган икки қаватли ғиштин бинога дуч келасиз. Халқ шоирининг уйи 1983 йили халққа тақдим этилган — музейга айлантирилган. Адиб таваллудига 120 йил тўлиши муносабати билан «Газета.uz» мухбирлари музейда бўлди.

Бир хонага жамланган бир асрлик тарих — Ўзгидромет музейига саёҳат
7 май 2023, 16:25

Бир хонага жамланган бир асрлик тарих — Ўзгидромет музейига саёҳат

Бундан 102 йил аввал Ўзбекистонда гидрометерология хизмати ташкил этилган эди. Хизматнинг 75 йиллик юбилейида — 1996 йилнинг 7 май куни Ўзгидромет музейи очилган. «Газета.uz» 400 га яқин экспонати билан Ўзгидрометнинг бир асрдан кўпроқ давом этган фаолиятини кўрсатиб берувчи музей билан таништиради.

«Шарқнинг илк қалдирғочи». Тамарахонимнинг уй-музейидан фоторепортаж
2 апрель 2023, 00:00

«Шарқнинг илк қалдирғочи». Тамарахонимнинг уй-музейидан фоторепортаж

Март ойида профессионал ўзбек рақси асосчиларидан бири, қўшиқчи, раққоса, балетмейстер Тамарахоним таваллудига 117 йил тўлди. «Газета.uz» хонимни хотирлаш мақсадида унинг Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган уй-музейида бўлди.

Таваллудига 118 йил тўлган адиб — Ойбекнинг уй-музейига саёҳат
10 январ 2023, 21:18 2

Таваллудига 118 йил тўлган адиб — Ойбекнинг уй-музейига саёҳат

1905 йилнинг 10 январида шоир, адиб, жамоат арбоби — Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек туғилган. Ижодкорни келажак авлод ҳам яқиндан таниши учун асарлари қатори уй-музейи, ундаги моддий мерос алоҳида қийматга эга бўлади. «Газета.uz» шоирни хотирлаш мақсадида унинг уй-музейида бўлди.

Фарғонадаги музейда 70 та экспонат сохта бўлиб чиқди
13 июл 2022, 19:01

Фарғонадаги музейда 70 та экспонат сохта бўлиб чиқди

Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида ўтказилган назорат тадбирларида умумий баҳоси 2,5 млрд сўмлик 70 дона ноёб экспонат қалбакилари билан алмаштирилгани аниқланди.

Музейлардаги маданий бойликларни муҳофаза қилиш кучайтирилади
1 июн 2022, 18:54

Музейлардаги маданий бойликларни муҳофаза қилиш кучайтирилади

Ўзбекистон музейларида экспонатларнинг оммавий ўғриланиши ва қалбакилаштирилиши ҳақидаги хабарлардан сўнг, президент музей ашёлари ва коллекцияларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш, уларни муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича топшириқ берди. Тошкентдаги учта музейни хорижий музейлар тажрибаси асосида реконструкция қилиш, жиҳозлаш, рақамлаштириш ва янги экспозициялар яратиш ишлари олиб борилмоқда. Қолаверса, Маданий мерос кодекси ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

Давлат аҳолидан тасвирий ва амалий санъат асарларини сотиб олади
31 май 2022, 12:23

Давлат аҳолидан тасвирий ва амалий санъат асарларини сотиб олади

Ўзбекистонда 1 июлдан «Миллий меросга менинг ҳиссам!» умумхалқ акцияси ташкил этилади. Унинг доирасида аҳолидан мустақиллик йилларида яратилган, юксак бадиий қийматга эга тасвирий ва амалий санъат асарлари харид қилинади. Бунинг учун ҳар йили 3,5 млрд сўм, талабга кўра ундан ҳам кўпроқ маблағ ажратиб борилади. Қолаверса, «Мозийга саёҳат» дастури ҳам ўтказилади, дафтарларга киритилган фуқаролар учун музейларга кириш бепул бўлади.

Тошкентдаги музейларни реконструкция қилиш бўйича лойиҳачи ва пудратчи тендерсиз танланди
6 май 2022, 15:52

Тошкентдаги музейларни реконструкция қилиш бўйича лойиҳачи ва пудратчи тендерсиз танланди

Туркиянинг Outdoor Factory компанияси Тошкентдаги учта давлат музейини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида тендерсиз лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудрат ишларини амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритди.Компания «Истиқлол» мажмуаси, «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғи ва университети, Тошкентнинг Эски шаҳар ҳудудидаги сайёҳлик маркази ва бошқаларни лойиҳалаш ва қуришда иштирок этган.

Илмий даражага эга музей ходимлари маоши оширилди
26 октябр 2021, 10:45

Илмий даражага эга музей ходимлари маоши оширилди

Илмий даражага эга давлат музейлари, музей-қўриқхоналари, уй музейлари ходимлари маоши оширилди. Фан докторлари ва ёки хорижий давлатларнинг илмий даражаларга эга бўлганлар маоши 2,5 коэффициентга, фан номзоди илмий даражасига ёки фалсафа доктори бўлганларники эса 2 коэффициентга оширилди.

Санъат музейи биносини реконструкция қилиш лойиҳаси концепцияси тасдиқланди
11 сентябрь 2020, 11:41

Санъат музейи биносини реконструкция қилиш лойиҳаси концепцияси тасдиқланди

Ҳукумат комиссияси япониялик архитектор Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган Санъат музейи биносини реконструкция қилиш лойиҳаси концепциясини тасдиқлади. Музейга ажратилган қўшимча ҳудудда янги кўргазма галереяси қурилади. Мавжуд бинонинг томида эса янги ва эски биноларни улаш учун хизмат қилувчи оралиқ жой — яшил терраса барпо этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг