Афғонистонда кузатилган кучли сел-сув тошқинларида зарар кўрган аҳолига кўмак кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон томонидан навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Афғонистон шимолида май ойи бошида кучли ёмғирлар сабабли сув тошқинлари юз бериб, юзлаб киши ҳалок бўлганди. Ҳодисадан энг кўп Бағлон вилояти зарар кўрган.

Ёрдам таркибидан 48 тонна ун, 22 тонна гуруч, 100 минг дона консерва ва 44 тонна макарон маҳсулотлари, 25 минг литр ўсимлик ёғи, 100 минг дона тез тайёрланадиган лағмон, шунингдек, 10 кишилик 100 та махсус қурилмали чодир ва 1000 литрли 96 та сув сақлаш идиши ўрин олган.

Шу муносабат билан Ҳайратон шаҳридаги Astras компанияси ҳудудида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ва Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерзод Ражабов ҳамда Афғонистоннинг Балх вилояти расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Афғонистон томони вакиллари ёрдам учун ўз миннатдорликларини билдирди, дейилади хабарда.

Фото

афғонистон, инсонпарварлик ёрдами

афғонистон, инсонпарварлик ёрдами

афғонистон, инсонпарварлик ёрдами

афғонистон, инсонпарварлик ёрдами

афғонистон, инсонпарварлик ёрдами