16 май куни Тошкент шаҳрида миллий эстрада санъати асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, санъат мухлисларини қизғин табриклади, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

ботир зокиров, ботир зокиров ҳайкали

«Бугун — ўзига хос санъат ва маданият байрами. Ушбу қувончли воқеа билан сиз, азизларни, раҳматли Ботир Зокировнинг яқинлари ва мухлисларини, бутун халқимизни самимий муборакбод этаман», — деди президент ўз нутқи аввалида.

">

«Бу ҳайкал Ботир Зокиров хотирасига ўрнатилган рамзий бир тимсолдир. Айни пайтда янги Ўзбекистонда маданият ва санъатни равнақ топтириш йўлида олиб бораётган барча ислоҳотларимиз ва уларнинг амалий натижалари бу улуғ ижодкорга энг муносиб ёдгорлик бўлади», — деди давлат раҳбари.

ботир зокиров, ботир зокиров ҳайкали

Тадбирда Ботир Зокиров ижодий феномени ўзбек миллий санъати тарихида бутун бир даврни ташкил этиши таъкидланди. Унинг бой меросини чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ишларини давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига алоҳида қарор тайёрлаш топширилди.

ботир зокиров, ботир зокиров ҳайкали

ботир зокиров, ботир зокиров ҳайкали

Унда Тошкент шаҳрида санъаткорнинг мемориал музейини барпо этиш, эстрада санъати бўйича Ботир Зокиров номидаги халқаро кўрик-танлов ва талабалар учун давлат стипендияси жорий этиш, бадиий фильм яратиш, Миллий эстрада симфоник оркестри фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби вазифалар кўзда тутилади.

ботир зокиров, ботир зокиров ҳайкали

Ботир Зокиров ҳақида

У 1936 йилда санъаткорлар оиласида туғилиб, вояга етган. 29 ёшида Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлган. 2000 йилда «Буюк хизматлари учун» ва 2021 йилда «Эл-юрт ҳурмати» орденлари билан мукофотланган. 1985 йилда — 49 ёшида вафот этган.

Ботир Зокиров 1955 йилда оғир дардга йўлиққан. Бир неча марта жарроҳлик амалиётларини бошидан ўтказган. Шифокорлар унга қўшиқ айтишни тақиқлаган. Лекин у ижоддан тўхтамаган.

У шарқ фольклори ва замонавий эстрада санъатини уйғунлаштириб, «Мюзик холл» ижодий жамоасини ташкил этган, хонанда ва композитор сифатида кўплаб ёшларга устозлик қилган. Республикада хизмат кўрсатган «Ялла» ансамблининг ташкил топишида унинг хизматлари катта бўлган.

Санъаткорнинг хотирасини эъзозлаш мақсадида 2021 йилда Ботир Зокировнинг 85 йиллик таваллуд айёми кенг нишонланган. Унинг номидаги миллий мукофот таъсис этилди. У ҳақда илмий ва бадиий асарлар, ҳужжатли фильм ва спектакллар яратилди.

Ботир Зокиров таҳсил олган Ўзбекистон давлат консерваторияси жойлашган кўчага унинг номи берилди. Ушбу консерватория ҳузурида Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада санъати институти барпо этилди.